2 Август 2024 йил
444
Бандихон туманида “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли
фармойишига асосан 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар республикамиз
ҳудудида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, Бандихон туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш ва
яшаш жойлари махсус профилактик тадбирлари доирасида текширилиб, улар томонидан
қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари юзасидан профилактик тушунтириш
ишлари олиб борилмоқда.