13 Апрел 2023 йил 163

Бандихон  туманида Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя этиш юзасидан танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Бандихон  тумани ИИБ мажлислар залида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа аосоан, тизимда коррупция иллатларига қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар профилактикаси юзасидан танқидий таҳлилга асосланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров ҳамда ички ишлар фахрийлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда масъуллар томонидан ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган ҳолда кўнгилсизликларнинг олдини олиш йиғилиш иштирокчиларга тушунтирилди. 

Шунингдек, йиғилиш давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрланган видеоролик шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилиб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Text to speech