5 Ноябр 2021 йил
375
Баҳромнинг ёнидан гугурт қутига жойланган марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди
Сариосиё туманида 2021 йил 11 октябрь куни соат 20.10 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Гулобод” маҳалласи ҳудудида , Денов туманида яшовчи, С.Баҳром (исм шарифлар ўзгартирилган) тўхтатилиб ёнлари кўздан кечирилганида, унинг ёнидан 1 дона гугурт қутисига қадоқланган соф вазни 4,62 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 19 октябрь куни С.Баҳромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати