15 Июл 2020 йил 733

Автомобиль бошқарувини йўқотди

Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 28 июнь куни тахминан соат 10.00лар чамасида, туманнинг “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Ш.Э. бошқарувидаги Ваз 2106 русумли автомашинасининг бошқарувини йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Натижада автомашина йўловчиси Ангор туманида яшовчи, Т.Ш. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 9 июль куни Ш.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech