Ҳарбий қисмда Вайронкор ғояларга қарши маънавий курашиш! мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Тероризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Ҳарбий тузилмалар бўйича бўлими масъул ходимлари иштирокида ҳарбий қисм шахсий таркиби ўртасида “Терроризм, диний экстрэмизм ва ақидапарастликнинг аянчли кўринишларини олдини олиш ва маънавий таҳдидлардан огоҳлантириш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, халқаро терроризм каби дахшатли хавф тобора кучайиб бораётган бир вазиятда эл-юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, уни турли бало-қазолардан асраш, ҳар бир оилада ва фуқароларимизнинг бугунги кундаги ўта муҳим ва энг долзарб вазифалар, терроризм, диний экстремизм ва ақидапарастлик каби оқимлар номлар остида иш юритувчи кимсаларнинг асл мақсадлари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек тадбирда, Ватанга қасамёдга содиқ бўлиш шу билан бирга хато ва камчиликларга йўл қўймасдан барча бирдек хизмат қилишга маъсул эканлиги таъкидланди.