23 Декабр 2021 йил
443
Ангорлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Ангор туманида 2021 йил июл ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, туманнинг "Ўзбекистон" маҳалласида яшовчи, Т.Чори (исм шарифлар ўзгартирилган) 12 декабр куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати