21 Октябр 2021 йил 513

Ангорлик қидирувдаги безори қўлга олинди

Ангор туманида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Чинобод” маҳалласида яшовчи, Э.Шавкат 2021 йил 9 октябрь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech