2 Октябр 2021 йил
413
Ангорда ука акасига ўзаро тортишув оқибатида тан жароҳати етказиб қўйди
Ангор туманида 2021 йил 13 сентябрь куни соат 21.00 ларда, шу туманда яшовчи, К.Имрон яшаш уйида, укаси, К.Икром билан отаси К.Илёсни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизганлиги масаласида тортишиб қолиб, К.Икром акаси К.Имронни қўли билан уриб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. 20 сентябрь куни К.Икромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати