21 Ноябр 2021 йил 571

Ангорда, ўзаро тортишув яхшилик билан якун топмади

Ангор туманида 2021 йил 3 ноябрь куни куни 20:00 ларда, шу туманда яшовчи, Э.Чори (исм шарифлар ўзгартирилган) тўйхона олдида, Д.Карим билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, Д.Каримни қўли билан бошига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. 4 ноябрь куни Э.Чорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech