8 Октябр 2021 йил 403

Ангорда мастлик оқибатида безорилик жинояти содир этилди

Ангор туманида 2021 йил 2 октябрь куни соат 22.00 ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, К.Салим маст ҳолда, туманнинг “Шарқ-гули” маҳаллада жойлашган тўйхона олдида, маҳалладоши, Д.Икром билан ўзаро тортишиб қолиб, уни ошхона пичоғи билан уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жарохати етказган. 3 октябрь куни К.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech