10 Август 2024 йил
293
Ангор туманида "Пробация ойлиги" доирасида, назоратдаги шахслар ижтимоий мослаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли фармойишига
асосан "Пробация ойлиги" эълон қилинганлиги ҳар бир назорат остидаги шахслар
устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш ва ижтимоий мослаштириш ишларини жадаллаштиришни
тақозо этади.
Шу сабабли Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи назорати
остида турувчи шахсларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида, мавжуд
бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, 4 нафар назорат остидаги шахсларга ишга
жойлашиш йўлланмаси тақдим этилди.