5 Октябр 2022 йил
372
Ангор туманида фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ангор туманида 2022 йил 1 октябр куни тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи, Л.Сайдулло (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг аризасида, 2022 йил 6 июль кунида таниши, шу туманда яшовчи, Ж.Даврон яшаш уйига келиб, 62 бош қўйларини жами 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўмга ҳисоблаб сотиб олиб, шундан 45.000.000 (қирқ беш миллион) сўм берганлигини ва қолган 60.000.000 (олтмиш миллион) сўмини бермай алдаб кетганлигини билдирган. 1 октябрь куни Ж.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати