1 Август 2023 йил
345
Ангор туманида ёшларга ноутбук топширилди
Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов ҳамда секторлар раҳбарлари Навбаҳор, Зартепа ва Юқори Таллимарон маҳаллаларида яшовчи ёшлар билан учрашди.
"Ёшлар дафтари"га ҳамда “аҳволи оғир” тоифадаги ёшлар рўйхатига киритилган ёшларнинг фаолиятлари ва келгуси режалари бўйича суҳбат ўтказилди.
Уларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “IT” йўналишига қизиқиш билдирган тўрт нафар ёшга ноутбук топширилди.