11 Январ 2025 йил 689

Ангор тумани ИИБда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги ҳамда 14-январ “Ватан химоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқорида савияда ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 10 январ куни Ангор тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида спортнинг волейбол, шашка ва шахмат турлари бўйича “туман ИИБ бошлиғи кубоги” мусобоқаси ўтказилди.

Ўтказилган мусобоқа якунида ғолибликни қўлга киритган ходимларга диплом, мебел ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech