27 Январ 2025 йил 839

Ангор тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби психодиагностик текширувдан ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Ангор тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан ўтказилаётган психопрофилактик суҳбатлар давомида, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Text to speech