Академик лицей ўқувчилари учун тренинг машғулоти ташкил этилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейи талаба-ўқувчиларининг қишки таътил муддати 2022-йил 24-январга қадар узайтирилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 10-24-январь кунлари Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида 2021-2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш, лицей ўқувчиларининг вақтларини мазмунли ўтказиш, ўқув жараёнида янгича тартибда ишлашга ўргатиш ҳамда замонавий таълим беришни таъминлаш мақсадида, Термиз давлат университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда семинар-тренинг машғулотларини универстетнинг рус ва қардош тиллар факультети профессор-ўқитувчилари У.Аннакулова, А.Тўхтарова ва Н.Саломовалар олиб боришмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати