10 Июл 2021 йил 561

Ака-укалар қўшниси билан ер-жой талашиб, унга тан жароҳати етказиб қўйишди

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 16 июнь куни соат 08.00 ларда, туманнинг “Бахштепа-1” маҳалласида яшовчи, Ў.Рустам ва унинг укаси Ў.Жуманазарлар, қўшниси, Қ.Худойберди билан ер-жой масаласида ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолишади. Жанжал оқибатида, ака-укалар Қ.Худойбердини қўллари билан бош соҳасига уриб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. 1 июль куни Ў.Рустам ва Ў.Жуманазарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech