11 Феврал 2023 йил
475
Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ёнидан совуқ қуроллар топилмоқда
Сурхондарёда ЙПХ ходимлари томонидан хизмат олиб бориш жараёнида автомобиль ҳайдовчилари ва йўловчилари томонидан ўткир тиғли пичоқ ҳамда пневматик қурол, шунингдек автомобиль салонида кўлда ясалган темир "бита" ва шунга ўхшаган ашёларни аниқлаш борасида РЕЙД тадбирлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, йўловчи ҳамда ҳайдовчилар ҳудудий ИИБларига топширилмоқда.
Текширувлар давом этмоқда...