20 Декабр 2024 йил 577

Аёлларни психологик жихатдан соғломлаштириш юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходималар билан психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи Мутахассис-психологлари ва ИИВ Сурхондарё академик лицейи мутахассис психологи билан ҳамкорлигида аёлларни психологик жихатдан соғломлаштириш юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходималар билан  психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад ходималарнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришга қаратилган.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда. 

Text to speech