6 Сентябр 2021 йил
497
Адирликдаги тортишув жанжал билан якун топди
Сариосиё туманида 2021 йил 28 август куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 9 август куни соат 10.00 ларда, туманнинг “Хондиза” маҳалласида яшовчи, Н.Махмуд шу маҳалладаги адирликда, маҳалладошлари Ғ.Мустафо ва Р.Холмуродлар ўзаро тортишиши оқибатида жанжаллашишади ва бир-бирини қўли билан дуч келган жойига уришиб, Н.Маҳмуд, Ғ.Мустафолар “ўртача оғир шикаст” олишади. 28 август куни Р.Холмурод ва Н.Маҳмудга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати