16 Октябр 2023 йил 921

Адашган сайёҳга ёрдам кўрсатилди

Германия давлатидан келиб манзилдан адашиб қолган Мунямин исмли сайёҳга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилиб Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мажмуасига олиб борилди. Ушбу мажмуа тарихи ва музейдаги экспонатлар ҳақида таништирилиб керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, меҳмонхонага олиб борилиб жойлаштирилди. Ушбу кўрсатилган ёрдам ва эътибордан “Tourist police” ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Text to speech