20 Сентябр 2024 йил
264
АҚШ давлатидан ташриф буюрган сайёҳларга Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати фаолияти билан таништириб ўтилди.
Америка қўшма
штатидан бир гуруҳ хорижий саёҳлар Термиз шаҳрида кутиб олиниб, вилоят ИИБ Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташрифи амалга оширилди.
Ташрифда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида
яратилган шарт-шароитлар, ажратилган моддий-техника воситалари, ситуацион маркази
ва ходимларнинг хизмат фаолияти билан таништириб ўтиш давомида, меҳмонлар билан
брифинг хонадаги ўтказилган суҳбат жараёнида, вилоят ҳудудидаги туризм намойиши
объектлари ҳақида тайёрланган видеоролик ёрдамида презентация шаклида таништирилиб,
қизиқтирган саволларига тегишли маълумотлар бериб ўтилди.