9 Май 2023 йил 382

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Термиз туманидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида бўлган. Шу боис юртимизда ҳар йили иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси доим ёдга олинади.

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган улуғ ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Термиз тумани марказидаги “Мотамсаро она”  ҳайкали ҳиёбонида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Text to speech