18-май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан саёҳатлар ўтказилди
Жорий йилнинг 18-май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти Иички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, ишчи хизматчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Термиз шаҳридаги “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси, Термиз ҳамда термизийлар мероси тарихи музейи ва Археология музейига ташриф буюришди.
Музейларга ташриф буюрганлар у ерда сақланаётган қадимий ва миллий қадриятимизни намоён эттирган экспонатлар ҳамда каштачилик буюмлари билан танишиб, музей ходимлари билан қизғин давра суҳбатлар ўтказилди.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати