18 Апрел 2025 йил
1129
18-апрел “Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни”
Куни кеча Термиз давлат музей-қўриқхонасида, 18-апрел “Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни” муносабати билан ташкил этилган “Маданий мерос объектларини асраш, сақлаш ва ўрганилишида жамоатчиликнинг ўрни” номли илмий амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ва туризм соҳасига алоқадор ташкилотлар билан биргаликда туризм соҳасини ривожлантириш ва туристлар оқимини янада кўпайтиришда амалга ошириладиган ишлар ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.