11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини-футбол бўйича Сурхондарё вилояти Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси кубоги учун мусобақа ўтказилди.
2024 йил ноябрь ойининг дастлабки 10 кунлиги ички ишлар органлари
тизимидаги касаба уюшмалари ва меҳнат жамоаларида 11 ноябрь – “Ўзбекистон
касаба уюшмалари куни”ни муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар
ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси кубоги учун спортнинг мини-футбол
тури бўйича мусобоқа юқори савияда ташкиллаштирилиб, Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармаси ва соҳавий хизматларидан жами бўлиб 8 та жамоа иштирок этиб,
ушбу мусобақа якунига кўра, вилоят ИИБ жамоаси учинчи, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси жамоаси иккинчи ва Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси жамоаси фахрли биринчи
ўринни эгаллаб, диплом ва эсдалик
совғалари билан тақдирланди.
“Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги”да бу каби спорт мусобоқалари ва маданий маърифий тадбирлар ўтказилиши вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.