Термиз тумани ИИБда китобхонлик машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрель кунидаги фармойишига асосан Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз!” шиори остида 2023 йил 1 майдан 31 майга қадар “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш белгиланган, ушбу ойлик доирасида “Китобхонлик”, “Театр, музей ва кино”, “Маданий ва маърифий тадбирлар”, “Интеллектуал тадбирлар” ҳамда “Спорт тадбирлар”и бўйича ҳафталик маънавий – маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, Термиз тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида “Китобхонлик” машғулоти ўтказилди.
Унда ходимлар ўзлари севиб мутолаа қилган асарларидан парчалар айтиб, беллашув ўтказишди. Ғолибликни қўлга киритган ходимларга бадиий китоблар совға қилинди.
Бундан кўзланган мақсад, ички ишлар органлари ходимларининг билим савияларини ҳамда китобга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир.