11 Ноябр 2025 йил 86

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Сариосиё тумани ИИБ фахрийлари ва ходимлари иштирокида “уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-табдирлари тўғрисида” 2020-йил 28-майдаги 340-сон қарори ва ИИВнинг жорий йил 31-октябрдаги 2/5769-сон кўрсатмасига асосан, ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-ноябрдан 30-ноябр кунига қадар, “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Шу боисдан, жорий йилнинг 11-ноябр куни Сариосиё тумани Ички ишлар бўлимида "Уч авлод учрашуви" маърифий тадбири ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққан нафақадаги подполковник С.Қосимов ходимларга Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар натижасида ички ишлар ходимларининг бугунги кундаги нуфузи, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий саъйи-ҳаракатлардан самарали фойдаланишлари ва қадрлашлари борасида сўз юритиб, ўзларининг бой тажрибалари асосида фаолият олиб боришлари юзасидан насиҳатларини бериб ўтишди.

Text to speech