11 Ноябр 2025 йил
87
“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида, Термиз шаҳрида Ички ишлар фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-табдирлари тўғрисида” 2020-йил 28-майдаги 340-сон қарори ва ИИВнинг жорий йил 31-октябрдаги 2/5769-сон кўрсатмасига асосан, ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-ноябрдан 30-ноябр кунига қадар, “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Шу боисдан, мазкур кўрсатма ижросини таъминлаш
мақсадида, жорий йилнинг 11 ноябр куни Термиз шаҳар ИИБнинг бир гуруҳ фахрийлари
холидан хабар олиниб, улар билан бир дастурхон атрофида суҳбат ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар вилоятимиз бўйлаб кенг миқёсида давом эттирилмоқда.