“Кексалар туризм ойлиги” доирасида, Патрул-пост хизмати батальони ходимлари томонидан ички ишлар фахрийларига саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-табдирлари тўғрисида” 2020-йил 28-майдаги 340-сон қарори ва ИИВнинг жорий йил 31-октябрдаги тегишли кўрсатмасига асосан, ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-ноябрдан 30-ноябр кунига қадар, “Кексалар туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Шу боис, мазкур кўрсатма ижросини таъминлаган ҳолда, жорий йилнинг 13-ноябр
куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини
сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальонининг бир гуруҳ фахрийлари ва ходимлари
учун, Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким ат-Термизий” тарихий ёдгорликларига саёҳат
ташкил этилди.
Саёҳат давомида соҳа фахрийлари ва ходимларга масъуллар томонидан ёдгорликлар тўғрисида маълумотлар берилди.