“Кексалар туризм ойлиги” доирасида Термиз шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳамда вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ички ишлар фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-табдирлари тўғрисида” 2020-йил 28-майдаги 340-сон қарори ва ИИВнинг жорий йил 31-октябрдаги 2/5769-сон кўрсатмасига асосан, ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-ноябрдан 30-ноябр кунига қадар, “Кексалар туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Шу боис, мазкур кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида,
жорий йилнинг 13-ноябр куни Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда
вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари ҳамроҳлигида Термиз шаҳрида истиқомат қилиб
келаётган 78 ёшни қаршилаган истефодаги подполковник Рахим бобо Бозорбоевнинг хонадонида
бўлиб, фахрийнинг ҳолидан хабар олиниб, дилдан суҳбат қилинди.
Суҳбат асносида, вилоят ИИБ Тиббиёт
бўлимининг тажрибали шифокорлари томонидан тиббий кўрик ҳам ўтказилиб, керакли
тавсиялар берилди.
Бу каби тадбирлар вилоятимиз бўйлаб кенг миқёсида давом эттирилмоқда.