4 Июн 2022 йил 122

Жарқўрғонда 500 миллионга ноқонуний сотилиши керак бўлган ер сотилишининг олди олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 18 май куни, Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.Санам (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ёзган аризасига асосан, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласида жойлашган ресторанларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жарқўрғон туманида яшовчи, Х.Икром ўзига тегишли бўлмаган Жарқўрғон тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини жами 500.000.000 (беш юз миллион) сўмга сотишга келишиб, Б.Санамдан 214.000.000 (икки юз ўн тўрт миллион) сўм пулларни олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 22 май куни Х.Икромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech