16 Июл 2020 йил 157

Велосипед ҳайдовчисини туртиб юборди

Шўрчи туманида 2020 йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 15.30лар чамасида, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлнинг 2 километрида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, Р.Ҳ. бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли, автоулови билан йўлни чапдан ўнгга велосипедда кесиб ўтаётган, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Ж.Б.ни туртиб юборган. Натижада Ж.Б. “ўртача оғирликда”ги тан жароҳати олиб касалхонага тушган. Мазкур ҳолат юзасидан, 10 июль куни РҲ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech