14 Сентябр 2021 йил 50

Узун туманида гиёҳфурушга жиноят иши қўзғатилди

Узун туманида 2021 йил 6 сентябрь куни туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида, туманнинг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, М.Сайфуллонинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, уйида соф вазни, 2.92 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 8 сентябрь куни М.Сайфуллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech