7 Апрел 2021 йил 12

Устахонани ўмарган ўсмирлар

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 24 март куни, туманнинг “Кўклам” маҳалласида яшовчи, У.Б. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 март куни туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасига, номаълум шахслар дарвоза тепа қисмидаги темир панжарани бузиш йўли билан кириб, устахона ичида бўлган ВАЗ-2106 автоуловига тегишли бўлган 1.000.000 (бир миллион) сўмлик эҳтиёт қисмларини ва 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик бир дона болгаркаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар оргарлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натиждасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчилар вояга етмаган Т.А., Ш.Ф. ва Р.А.лар биргаликда енгил йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 27 март куни Т.А., Ш.Ф. ва Р.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech