19 Ноябр 2021 йил 41

Турли хил ваъдалари билан уч кишининг пулларини ўзлаштириб кетган деновлик фирибгарга жиноят иши очилди

Денов туманида 2021 йил 30 октябрь куни, туманнинг “Даштичинор” маҳалласида яшовчи, Н.Нодир (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг “Сина” маҳалласида яшовчи, С.Жасур ва туманнинг “Даштичинор” маҳалласида яшовчи, Я.Одиллар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда туманнинг “Сумбула” маҳалласида яшовчи, Х.Достон ҳар хил ваъдалар билан уларнинг ишончига кириб, 2019 йил март ойида, Н.Нодирни 7.000.000 (етти миллион) сўм пулини, 2021 йил февраль ойида, С.Жасурни 200 (икки юз) АҚШ долларини, 2021 йил март ойида, Я.Одилни 20 000 000 (йигирма миллион) сўм пулларини алдаб олиб, ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 2 ноябрь куни Х.Достонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech