1 Декабр 2021 йил 253

Термиз тумани ҳудудида, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтиш ҳолати аниқланди 

Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган, кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тезкор-профилактик тадбири давомида, 2021 йил 26 ноябрь куни соат 19:00ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди ва тезкор ходимлари томонидан Франция Республикаси фуқароси T.M. Ўзбекистон Республикасидан Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилиб, чегара қўшинлари томонидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларига ҳолат юзасидан божхона назоратини амалга ошириш учун хабар берилган.Воқеа жойига соат 20:30 ларда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари чиқишиб, фуқарони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичидан 26 дона “Topalgic” 50 mg tramadol номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳолислар иштирокида олиб қўйилган.Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.  Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech