3 Апрел 2022 йил 191

Сохта "ходим"нинг сири фош бўлди

Фуқаро Ғ.М Бойсун тумани "Кўчкок" маҳалласида яшовчи Ф.Р.га ўзини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматида ишлашини ва танишлари орқали Тошкент шаҳридаги “Тошкент сити” даҳасида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирини олиб беришини айтади. Бунинг учун у Ф.Р.дан 2022 йил 22 февраль куни 700 (етти юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдаб олади. Ҳеч қанча вақт ўтмай, Ғ.М. автомашина  ҳам олиб беришини айтиб, 2022 йил 07 март куни 400 (тўрт юз) АҚШ долларини олади. Пуллар ҳам, уй ва машинадан ҳам дарак бўлавермагач, Ф.Р. вилоят ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, Ғ.М. ҳозирги кунга қадар ушбу пулларни қайтариб бермаётганлигини, уйни номига расмийлаштириб бериш учун эса яна 1500 (бир минг беш юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришни сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган зарарни ундириб беришни сўрайди.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 31 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, соат 23:30ларда фуқаро Ғ.М. Сариосиё тумани “Регистон” номли ошхона ичида ариза муаллифи Ф.Р.дан талаб қилинган 1500 (бир минг беш юз) АҚШ доллари миқдоридаги  кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан 2022 йилнинг 02 апрель куни Ғ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech