3 Декабр 2020 йил 133

Қидирувдаги шахс ушланди

Қизириқ тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган Деновлик О.Қ.га нисбатан жиноий хатти-ҳаракат содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилганди. Бироқ, О.Қ. терговга келмасдан ўзининг яшаш жойини ўзгартириб, қочишни маъқул кўрди. Шундан сўнг, унга нисбатан туман ИИБ ЖҚБ томонидан қидирув эълон қилинганди.  Олиб борилган тезкор суриштирувлар жараёнида О.Қ. вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор бўлинма ходимлари ва вилоят ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ходимлари томонидан Тошкент шахар Сергели тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача бўлганидек, О.Қ.нинг ҳам қочиб юриши кўпга бормади. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech