28 Июл 2021 йил 214

Олтинсойда устаси фаранг фирибгарларга жиноят иши қўзғатилди

Олтинсой туманида 2021 йил 21 июль куни, туманнинг “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи, Х.Абдусалом, туманнинг “Гулчечак” маҳалласида яшовчилар, А.Бекзод, Х.Хурсан, туманнинг “Бешбола паҳловон” маҳалласида яшовчи, О.Чори ва Шўрчи тумани “Олийҳиммат” маҳалласида яшовчи, Қ.Олимлар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил март ойида, туманнинг “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи, Х.Дилшод ва туманнинг “Гулчечак” маҳалласида яшовчи, М.Мирзохидлар уларнинг ишончига кириб, О.Омондан 3.500 (уч минг беш юз) АҚШ доллари, А.Бекзоддан 71.000.000 (етмиш бир миллион) сўм, Х.Хурсандан 50.000.000 (эллик миллион) сўм, О.Чоридан 11.000.000 (ўн бир миллион) сўм, Х.Абдусаломдан 4.750 (тўрт минг етти юз эллик) АҚШ доллари, А.Хайитдан 50.000.000 (эллик миллион) сўм, З.Эшболтадан 10.000.000 (ўн миллион) сўм ва Қ.Олимдан 18.000.000 (ўн саккиз миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 23 июль куни Х.Дилшод ва М.Мирзохидларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech