22 Октябр 2021 йил 33

Олтинсойда ўғирланган телефон ва пуллар ашёвий далил сифатида олинди

Олтинсой туманида 2021 йил 7 октябрь куни, шу туманда яшовчи, К.Гулнора туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 6 октябрь кунидан 7 октябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, уйдан жами 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик “HUAWEI” телефони ва тилло тақинчоғини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни Олтинсой туманида яшовчи, Д.Зокир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 8 октябрь куни Д.Зокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech