21 Июл 2021 йил 19

Машинафуруш фирибгарнинг фириби фош этилди

Музработ туманида 2021 йил 8 июнь куни туманнинг “Буюк ипак йўли” маҳалласида яшовчи, Х.Шерали туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 12 январь куни туманнинг “Дарбанд” маҳалласида яшовчи, Б.Сафар унга Нексия русумли автомашинасини 60.000.000 (олтмиш миллион) сўмга келишиб, ундан 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм пулларини олиб, автомашинани рамийлаштириб бермасдан келаётганлиги, шунингдек, Б.Сафар 2020 йил 11 февраль куни туманнинг “Орият” маҳалласи ҳудудида, Жарқўрғон тумани, “Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Й.Азизга тегишли Нексия русумли автомашинани 49.500.000 (қирқ тўққиз миллион) сўмга сотиб, Й.Азиздан 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм пулларини олиб, ушбу автомашинани бошқа ҳаридорга сотиб юбориб, Й.Азизга 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм пулларини бермай юрганлигини аниқланган. 7 июль куни Б.Сафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech