17 Июл 2021 йил 134

Кондиционер кушандаси қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 23 июнь куни шаҳарнинг “Турон” маҳалласида яшовчи, М.Аслиддин Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 16 май куни шаҳарнинг “Бўстон” маҳалласи Ибн-Сино кўчасида жойлашган “Ақлли бекат”дан, нархи 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўмлик 1 дона “Инвентор Артел” русумли кондиционерини, 22 июнь куни шаҳарнинг “Бўстон” маҳалласида жойлашган “Ақлли бекат”дан худди шундай нархи 1.300.000 сўмлик (бир миллион уч юз минг) 1 дона “Инвентор Артел” русумли кондиционерларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов тумани “Ободон” маҳалласида яшовчи, Э.Зафар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 июль куни Э.Зафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech