19 Август 2021 йил 174

Киракаш фирибгарлик қилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 26 июль куни Бандихон тумани “Баҳористон” маҳалласида яшовчи, Э.Нуржаҳон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 24 июнь куни соат 14.30 ларда, Денов тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Ю.Маъруф Термиз шаҳридаги “Автошоҳбекат”да 150 (бир юз элик) АҚШ доллар пулларни Узун туманига почта тарзида олиб боришни ваъда қилиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 6 август куни Ю.Маъруфга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech