18 Март 2020 йил 679

Фирибгарнинг тузоғи...

Жарқўрғон туманида 2020 йил 7 март куни, туманнинг “Қирон” маҳалласида яшовчи Ч.М. исмли аёл туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда 16 февраль куни соат 11.30лар чамасида, таниши, Ангор тумани “Қўштегирмон” маҳалласида яшовчи Х.И. ишончига кириб, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи Л.М. исмли аёлнинг номига расмийлаштирилган Матиз русумли автомашинани 30 ой муддатга ҳар ой 250 (икки юз эллик) АҚШ доллари пул беришга келишган ҳолда автоуловнинг ҳар ойлик тўлови тўланмай қолса эгасига қайтариб бериш шарти билан сотиб олиб, сотиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу автоуловни, уни номига нотариал идоралари орқали расмийлаштириб беришга ишонтириб, 38.000.000 (ўттиз саккиз миллион) сўмга сотганлигини билдирган. 2020 йилнинг 13 март куни Х.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзгаларнинг ишончига кириб, ишончни суистеъмол қилиш яхшилик билан якунланмайди. Ўзбекистон Республикасида жиноят учун жазо муқаррар шуни ёдингизда сақланг!

                    Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech