21 Июл 2021 йил 11

Фирибгар қўй-қўзиларнинг пулларини ўзлаштириб кетди

Бойсун туманида 2021 йил 15 июнь куни туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласида яшовчилар, Н.Матлаб ва Ш.Абдилар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 2020 йил апрель ойларида, таниши туманнинг “Ариқусти” маҳалласида яшовчи, Х.Шароф уларнинг ишончига кириб Ш.Абдининг 1 бош хўкизини 10.800.000 (ўн миллион саккиз юз минг) сўмга ва Н.Матлубнинг 1 бош қўйини 1.150.000 (бир миллион бир юз эллик минг) сўм ва 15 бош қўзиларини 17.250.000 (ўн етти миллион икки юз эллик минг) сўм пулга ҳисоблаб олиб, пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 6 июль куни Х.Шарофга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech