22 Март 2021 йил 236

Эр-хотиннинг оиладаги келишмовчилик оқибати...

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 14 март куни тахминан соат 19.30лар чамасида, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, Х.А. вояга етмаган фарзандини кўриш мақсадида турмуш ўртоғи вақтинча яшаб келаётган шаҳарнинг “Паттакесар-2” маҳалласида А.Г. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашишиб қолишади. Бунга эса, турмуш ўртоғи А.Г. Х.А.га қизини кўришига тўсқинлик қилиб, ўртада жанжал келиб чиқади.
Ўзаро жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан, 15 март куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech