23 Сентябр 2021 йил 230

Эр рашк сабаб, хотинига оғир тан жароҳати етказди, натижада...

Термиз шаҳрида 2021 йил 18 сентябрь куни соат 15.00 ларда, шаҳарнинг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи, Қ.Қобил яшаш уйида, турмуш ўртоғи, Д.Жайронани рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиши оқибатида, Қ.Қобил қўлидаги пичоқ билан Д.Жайронанинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказади. Д.Жайронани касалхонага олиб бораётганида йўлда вафот этган. 18 сентябрь куни Қ.Қобилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech