7 Май 2021 йил 110

Деновда қалбаки ПЗР-тест натижаларини ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Денов тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга коронавирус инфекцияси (COVID-19) натижалари ҳақида қалбаки маълумотнома тайёрлаб берувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.
Шу куни улар “мижоз”га экспресс ПЗР-тест таҳлилининг “манфий” натижасини тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг бир миллион сўмини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга тушди.
Фуқаро А.С. жорий йил 1 май куни Денов туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида ишловчи таниши П.Д.га учрашиб, коронавирус инфекцияси (COVID-19)га қарши ўзи ва 7 нафар таниши ПЗР тест топширмоқчи эканини айтади. П.Д эса ҳеч қандай анализ олмасдан туриб, (COVID-19)га ПЗР тест маълумотномасини тайёрлаб бериш учун уларнинг ҳар биридан 150 минг сўмдан 8 кишига бир миллион 200 минг сўм пул беришни талаб қилади. Шундан сўнг А.С. танишининг тамагирлик йўли билан пул талаб қилган бу ҳаракатларига қонуний чора кўришни сўраб, ички ишлар органига мурожаат этади.
Мазкур аризага асосан олиб борилган тезкор ҳаракатлар чоғида П.Д. тиббиёт муассасасининг маъмурий биноси ичида “мижоз”и А.С.дан талаб қилган 1 миллион 200 минг сўмнинг 1 миллион сўмини олиб, унинг 700 минг сўмини ўзи билан бирга ишлайдиган О. Н.га берган вақтида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech