29 Август 2021 йил 650

Бойсунда Д.Мадамин пневматик пистолет билан ўқ узиб жиноят содир этди

Бойсун туманида 2021 йил 27 август куни соат 16.34 ларда, туманнинг “Дарбанд” маҳалласида яшовчи, Д.Мадамин бошқарувидаги Малибу русумли, автомашинасини туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган, Шеробод тумани “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласида яшовчи, М.Алишер бошқарувидаги Камаз русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба отган. Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган. 28 август куни Д.Мадаминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech